Ссылки доступа

Душанбедаги пичоқбозликда иккита ўсмир ўлди


Душанбедаги Сино туманининг учта №№43, 54 ва 101 пойтахт мактаблари ўқувчилари ўртасидаги можаро фожиа билан якунланди: иккита мактаб ўқувчиси ўлдирилган.

Ўқитувчиларнинг маълум қилишича, пичоқбозлик 2 январдан 3 январга ўтар кечаси Ҳарбий институтдан узоқда бўлмаган пойтахтнинг 103 микротуманининг интернет-кафеларидан бирида бўлиб ўтган.

Жиноятнинг сабаблари номаълум, бироқ уришиш вақтида №№ 43 ва 54 мактабларнинг иккита ўқувчиси пичоқдан оғир даражада жароҳат олган. Ўтган сешанба куни, 3 январда, битта ҳалок бўлган ўсмирнинг – 54-сонли мактабнинг 11 синф ўқувчиси Сомон Шариповнинг дафн маросими бўлиб ўтди.

Ўқитувчилардан бири, исмини ошкор қилмаслик шарти билан ўқувчилар орасидаги пичоқбозликнинг бошланишига ўтган йили мактабни битирган ёшлар сабабчи бўлганлигини хабар қилган.

Унинг гапларига қараганда, ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар ушбу фактни тергов қилишмоқда. Можаро иштирокчилари қўлга олинган ва ҳозирги вақтда кўрсатма беришмоқда.

XS
SM
MD
LG