Ссылки доступа

Қозоғистоннинг қатор вилоятларида йўллар ёпилди


Сешанба кечдан бошлаб, ноқулай об-ҳаво туфайли Остонани Кокшетау шаҳри билан боғловчи йўлда транспорт харакати тўхтатилган, деб хабар беради Қозоғистон ИИВнинг фавқулодда вазиятлар қўмитасидан.

Қўмита маълумотига қараганда, бўрон ва кўришнинг ёмонлиги туфайли йўлнинг Жезказган — Петропавловск бўлимида ҳам барча транспорт воситаларининг қатнови тўхтатилган. Костанай вилоятининг Аулиекол ва Жолдама ахоли пунктлари билан боғловчи йўллар ҳам ёпилган.

Павлодар вилоятидаги йўлларнинг Павловка — Галицкое ва Шакат — Восточное — Шалдай қисмларида харакат тўхтатилган, деб хабар беради фавқулодда вазиятлар қўмитаси (ФВҚ). ФВҚ хабарига кўра, бўрон ва кўришнинг ёмонлиги туфайли Олмаота вилоятида Талдиқўрғон шаҳрини Капал ахоли пункти билан боғловчи йўл ҳам ёпилган. Сариозек ва Когали ахоли пунктлари ўртасидаги йўл ҳам ёпиқ.

Шарқий Қозоғистон вилоятида бўрон ва кўришнинг ёмонлиги туфайли сешанба кечдан бошлаб Семей — Кайнар йўлида ҳам автотранспорт қатнови тўхтатилган.

XS
SM
MD
LG