Ссылки доступа

Афғонистонда мусулмон-шиаларга қарши хужумларни қоралаб намойиш бўлди


Сешанба куни Афғонистондаги юзлаб мусулмон-шиалар радикал исломий гуруҳлар томонидан уларга нисбатан хужумларнинг кўпайишига қарши намойишга чиқишди.

Намойиш иштирокчилари «Афғонистон душманларига ўлим!» каби қийқириқлар билан "Исломий давлат" экстремистик гуруҳи жангариларининг харакатларини қоралаб Ҳирот шаҳридаги вилоят губернатори биноси олдига келишган. Улар қўлларида яқинда исломчилар хужумлари оқибатида халок бўлган қариндошлари ва танишларининг суратларини кўтариб олган эдилар.

Аксарияти шиа бўлган Эрон билан қўшни Ҳирот вилоятида сўнги бир неча ой давомида шиа масжидларига қарши хужумлар сони ортиб бормоқда. 1 январ кунги хужумда намоз ўқиётганларнинг имоми халок бўлган ва беш киши яраланган. «Бу ҳавфли вазият, ва биз ҳукумат бизни ҳимоя қилишини ҳоҳлаймиз», — деди Ҳиротдаги намойиш иштирокчиларидан бири.

Бир йилча аввал ИД жангарилари асосан Афғонистон шарқидаги Покистон билан чегарадош Нангархар вилоятида харакатлар олиб борар эди. Афғонистон ҳукуматининг айтишича, ўшандан буён жангарилар ўз ҳудудларини кенгайтиришга эришган.

Афғонистон ИИВ терроризмга қарши курашиш бўлими бошлиғи Нажибулло Манининг 3 январ куни Ҳиротда айтишича, ИД жангарилари ҳозирда Афғонистоннинг 34 вилоятидан камида 11тасида фаол. Июл ойида жангарилар Қобулдаги шиа жамоатига ҳудкуш воситасида хужум қилиши оқибатида 80дан ортиқ одам халок бўлди ва 130 киши яраланди.

XS
SM
MD
LG