Ссылки доступа

Тошкентда метрополитен қурилиши бошланди


Тошкент шаҳрининг Сергели туманида метрополитен қурилиш ишлари бошланди, деб хабар беради маҳаллий ОАВлар.

Хабарларга кўра, бу метрополитеннинг Чилонзор йўналишидаги "Олмазор" бекатидан Спутник массивигача бўлган узунлиги 8 км ер-усти қисми бўлади.

Ҳаммаси бўлиб олтита бекат қурилади. Йўналиш Чоштепа, Мирзо Турсунзода ва Қипчоқ кўчалари орқали Спутник массивидаги Марли кўчасидан ўтади. Дастлабки ҳисоб-китобларга кўра, қурилиш ишларига деярли 4 йил вақт кетади.

XS
SM
MD
LG