Ссылки доступа

Дональд Трамп 11 январда биринчи матбуот анжуманини ўтказади


АҚШнинг сайланган президенти Дональд Трамп 11 январ Нью-Йоркда ўзининг биринчи матбуот анжуманини ўтказади. Бу ҳақда у "Твиттер" орқали хабар берган.

Кутилишича, Трамп президент бўлганидан сўнг йирик тадбиркор сифатида қандай қилиб манфаатлар тўқнашувига йўл қўймаслиги ҳақида гапириб беради.

Аввалроқ, давлатнинг янги сайланган раҳбари матбуот ва фуқаролар билан "Твиттер" орқали норасмий қисқа ёзишмалар, интервюлар ва тарафдорлар йиғилишларида мулоқотда бўлишни афзал кўрган.

АҚШ президенти сайлови давридаги россиянинг хакер хужумлари тўғрисидаги 3 январга мўлжалланган оммавий баёнотни Трамп, ҳавфсизлик хизматларидан ушбу мавзу юзасидан зарур материалларни олмаганлигини айтиб, 6 январ жумага кўчирган.

XS
SM
MD
LG