Ссылки доступа

Атамбоев Пекинда темир йўл қурилишини муҳокама қилади


Қирғизистон президенти Алмазбек Атамбоев хизмат сафари билан Хитойга кетяпти. Президент аппарати қошидаги ахборот сиёсати бўлими бошлиғи Алмаз Усеновнинг айтишича, Атамбоев бошчилигидаги Қирғизистон делегацияси Пекинга бугун куннинг иккинчи ярмида учиб кетади.

Ташриф доирасида Хитой раҳбарияти билан бўладиган учрашувларда қирғиз-хитой ҳамкорлиги масалалари муҳокама қилиниши кўзда тутилган, деди Усенов.

Томонлар Хитой-Қирғизистон-Ўзбекистон темир йўл қурилиши лойиҳасини ҳам муҳокама қилишади. Ўзбекистон ва Эрон бу лойиҳа бўйича Қирғизистоннинг позициясини қўллаб-қувватлаган.

XS
SM
MD
LG