Ссылки доступа

Обама қўшин билан Олий Бош қўмондон сифатида хайрлашди


АҚШ президенти Барак Обама Вирджиния штатининг Форт-Майер базасида Олий бош қўмондон сифатида қуролли кучлар билан ҳайрлашди. Обама унинг шарафига саф тортган фахрий қоровул қўшинларини кўрикдан ўтказди.

Қўшин турлари байроқлари тақдим этилганидан ва миллий мадҳия ижро этилганидан сўнг кетаётган президентга ҳарбий қурилишдаги буюк хизматлари учун медали топширилди. Тақдимотни генерал Данфорд ўтказди ва у Олий Бош қўмондон сифатидаги президент Барак Обаманинг ҳаракатларини юқори баҳолади. Оқ Уй сайтида Барак Обамага медал унинг АҚШ президенти сифатида, шу жумладан терроризмга қарши кураш ва Усама Бин Лодиннинг йўқ қилиниши, ракеталарга қарши тизимнинг ташкил этилиши, Россиянинг тажовузкор интилишларини тўхтатиб туриш борасидаги ютуқлари учун тақдим этилди.

Эштон Картер Обама вақтидаги сўнгги саккиз йил ичидаги ҳарбий ютуқлар тўғрисида гапириб берди ва унинг фикрига кўра, "улар бизнинг қадриятларга мос келган". Картер шунингдек қуролли кучлар устидан усталик билан бошқариш ва қарор қабул қилиш борасидаги ҳаракатлари учун Обамани мақтади.

Ўзининг нутқида Обама унинг учун “жаҳондаги энг буюк қуролли кучлар устидан олий бош қўмондонлик қилиш сифатида хизмат қилишдан каттароқ имтиёз ва фахр бўлмаган” деб айтди.

2016 йил 20 январда Барак Обама АҚШ президентлигини тарк этади. Унинг ўрнини Дональд Трамп эгаллайди.

XS
SM
MD
LG