Ссылки доступа

Тожикистонда электрга қўйилган кундузги лимит бекор қилинди


5 январдан бошлаб бутун Тожикистон ҳудудида электрга нисбатан кундузги лимит бекор қилинди. «Барки точик» энергохолдинги ахборотига кўра, эндиликда мамалкатнинг бутун аҳолиси кунига 17 соатдан светга эга бўладилар.

Энергохолдинг матубот котиби Нозиржон Ёдгори гапларига қараганда, 5 январ, пайшанбадан бошлаб мамлакат аҳолиси соат 5.00 дан соат 22.00 гача электр билан таъминланадилар. Шу вақтгача энергия истеъмол қилиш борасида қатъий белгиланган лимит мавжуд эди – соат 5:00 дан 11:00 гача ва соат 16:00 дан 22:00 гача.

Шу вақтнинг ўзида у кечки вақтда, соат 22.00 да соат 5.00 гача лимит сақланиб қолинишини таъкидлаб ўтди. Ваҳоланки баъзи ОАВ лар маълум қилишича, 15 январдан мамлакатдаги лимит умуман олиб ташланади.

«Барки точик» вакиллари лимитнинг юмшатилиши сабабини ўтган йили охирида «Душанбе-2» ТЭЦ ининг иккинчи навбати ишга туширилиши билан тушунтиришди. Иссиқлик электрцентралининг умумий қуввати 400 МВт ни ташкил этади. У пойтахт аҳолисининг 60% ини электр энергияси ва 500 та пойтахт биноларини – иссиқлик билан таъминлашга имкон беради.

ТЭЦ «Душанбе-2» Хитойнинг «ТВЕА» компанияси томонидан қурилди. Лойиҳанинг умумий қиймати 349 млн АҚШ долларини ташкил этди, улардан 17,4 миллиони – тожик ҳукуматининг улушидир. Иссиқлик электрцентрали биринчи навбатининг қурилиши 2012 йилда бошланган ва 2 йилдан кейин тугаган эди. 2015 йилда иккинчи навбатни ишга тушириш ишлари бошлаб юборилди. Тожик ҳукуматининг ишонтиришига кўра, ТЭЦ иккинчи навбатининг ишга туширилиши пойтахтни ва унга туташ бўлган ҳудудларни, шунингдек саноат корхоналарини иссиқлик билан таъминлаш имконини беради.

XS
SM
MD
LG