Ссылки доступа

Қозоғистон NYT нинг 2017 йилдаги туристик жойлар рўйхатига кирди


Американинг New York Times (NYT) газетаси Қозоғистонни жаҳоннинг йиллик сайёҳлик нуқтаи назардан қизиқарли жойлар рўйхатига киритган. 2017 йилги рўйхатда ҳаммаси бўлиб 52та жой бор.

Қозоғистон бу рўйхатга нефт қазиб олувчи мамлакат сифатида киритилган. Бу йил унинг пойтахтида EXPO-2017 халқаро кўргазмаси бўлиб ўтади. Газетада айтилишича, Қозоғистон ҳудудидан ўтувчи Ғарбий Тян-Шан тоғ тизмалари ўзининг бой табиати билан ЮНЕСКОнинг умумжаҳон мероси рўйхатига киритилган.

Унда яна айтилишича, Қозоғистоннинг туристик йўналишлар рўйхатида бўлишига сабаблардан бири Британиялик актёр Саша Барон Коэн "Борат" филмида ижро этган тўқима Борат Сагдиев образидир. Бу филмга Қозоғистон ҳукумати салбий муносабат билдирган. Шу билан бирга Остонада қиммат меҳмонхоналарнинг мавжудлиги ва Қозоғистоннинг "Ипак йўлидаги ҳашаматли тўхташ жойи" бўлишга интилиши ҳам алохида айтилади.

Бу рўйхатда биринчи ўринда Канада турибди. Биринчи бешликда Чилининг Атакама саҳроси, Ҳиндистоннинг Агра шаҳри, Швейцариядаги Церматт курорти ва Ботсвана бор.

XS
SM
MD
LG