Ссылки доступа

Мирзиёев коррупцияга қарши қонунни имзолади


Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев 3 январда эълон қилинган кундан бошлаб кучга кирадиган “Коррупцияга қарши ҳаракат қилиш” тўғрисидаги қонунни имзолади, деб хабар қилади маҳаллий ОАВлар.

Ҳужжатда давлат бошқаруви соҳасида коррупциянинг олдини олиш борасидаги чора-тадбирлар белгилаб берилган. Улар қаторида: давлат органлари фаолиятининг очиқлигини ва ҳисоботлилигини таъминлаш, парламент ва ижтимоий назорат, мансабдор шахслар ишини баҳолаш тизимини жорий қилиш, шунингдек очиқлик ва холислик асосида хизмат бўйича кўтарилиш ва танлов асосида танлаб олиш тизимини жорий қилишлар бор. Давлат органлари ишчиларининг ҳуқуқий мақоми белгилаб берилади, уларнинг ижтимоий ҳимояси, моддий таъминоти ва рағбатлантирилиши таъминланади.

Ижтимоий-иқтисодий ривожланиш ва тадбиркорлик соҳасидаги коррупциянинг олдини олиш чоралари қаторида – маъмурий ва қоғозбозлик тўсиқларини бартараф этиш, қайд қилиш, рухсат бериш ва лицензиялаш процедураларини соддалаштириш, давлат органлари назорат фунцияларининг оптималлашуви ва улар билан тадбиркорлик субъектлари ўртасида ўзаро муносабат қилишнинг масофавий шаклларини жорий қилиш мавжуд.

Қонун давлат органлари ишчилариги уларга коррупцион ҳуқуқбузарликларни амалга оширишга кўндириш бўйича бирорта шахснинг мурожаат қилгани борасидаги барча ҳолатларни, шунингдек бошқа ишчилар томонидан шундай ҳаракатлар амалга оширилганлиги тўғрисидаги фактлар бўйича ўз раҳбарларини хабардор қилишни назарда тутади. Бу мажбуриятларнинг бажарилмаслиги қонунчиликка биноан жавобгарликни келтириб чиқаради.

XS
SM
MD
LG