Ссылки доступа

Туркман студент қизларига фақат самолётда саёҳат қилиш буюрилди


Туркманистон ўқув юртларида студентлардан, аввало талаба қизлардан, мамлакат бўйлаб саёҳат қилишда фақат самолётлардан фойдаланиш талаб қилиняпти. Туркманистон ҳукуматидагилар олий ўқув юртларининг студентларини янги талаблар ҳақида қишки таътил бошланишидан бир ой олдин огоҳлантирган.

«Декан биз билан мажлис ўтказиб, бундан буён уйга ота-оналаримиз ёки қариндошларимиз олдига фақат самолётда боришимиз шартлигини айтиб огоҳлантирди. Энг аввало бу қизларга тегишли. Уларга такси ёки бошқа транспорт турида юриш тақиқланади. Таътил якунида бошқа ҳудудга борганлигини тасдиқловчи авиачиптани деканатга тақдим этиш зарур бўлади», – деди туркманистонлик 20 яшар талаба.

Талабаларнинг айтишларича, мулозимлар уларга бу қарор юқори даражада қабул қилинганлигини ва унинг мақсади "уятсиз харакатларни" олдини олишдир, деб тушунтирган. Бу янги талаб талаба қизларга бошқа вилоят ва шаҳарларда яшайдиган қариндошларини бориб кўришда қўшимча қийинчиликлар келтириб чиқаради.

Талабаларнинг гапларига қараганда, олий ўқув юртларининг бу талабни бажариш имконияти чекланган, сабаби мамлакатдаги авиарейслар сони йўловчиларга тўлиқ даражада хизмат кўрсата олмайди. Туркманистонда, Дашогуз ва Балкан вилоятлари ўртасида, Балкан вилояти билан Мари шаҳри орасида, Лебап ва Дашогуз вилоятлари ўртасида ҳафтасига фақат бир рейс бор, маҳаллий авиарейсларга чипталар эса учишдан 15 кун олдин сотилади.

Айтиш жоизки, шундоқ ҳам Туркманистоннинг талаба қизларига нисбатан аняагина чекловлар бор - автомобил бошқармаслик ёки дам олиш кунлари махсус "рухсатсиз" ётоқхонани тарк этиш шулар жумласидан.

XS
SM
MD
LG