Ссылки доступа

Оқ уй Гуантанамодан охирги этапни амалга оширмоқчи


АҚШ президенти Барак Обама маъмурияти вакиллари Гуантанамо қамоқхонасидан тўрт маҳбусни Саудия Арабистонига ўтказиш эҳтимоли ҳақида хабар беришди. Ушбу тадбир бу қамоқхонадаги маҳбуслар сонини қисқартиришга қаратилган, дейилади.

Обама маъмурияти АҚШнинг сайланган президенти Дональд Трампнинг Гуантанамо қамоқхонасини сақлаб қолиш режаси борлигини инкор қилди. Расмийларнинг хабар қилишларича, Трамп 20 январда ўз лавозимига расман киришгунга қадар 19 маҳбусни бошқа мамлакатлар қамоқхоналарига ўтказиш режалаштирилган. Гуантанамо қамоқхонасида атиги бир неча ўнлаб маҳбуслар қолади, деб хабар беришди масъул шахслар.

Айни пайтда Трамп, тортишувларга сабаб бўлган бу қамоқхонани очиқ қолдиришга ва уни, ўзининг айтишича, ёмон болалар билан тўлдиришга ваъда берган. «Гуантанамодан бошқа ҳеч кимни озод қилиш керак эмас, — деб ёзди Трамп Twitter’да 3 январ куни. — Булар жуда ҳавфли одамлар ва уларнинг жанг майдонига қайтишларига йўл қўймаслик керак».

XS
SM
MD
LG