Ссылки доступа

Сўғдлик салафий 5,5 йилга қамалди


Сўғдлик Абдулло Муҳиддинов мамлакатда тақиқланган "Салафия" ташкилотига аъзоликда айбдор деб топилиб, 5,5 йиллик қамоқ жазосига ҳукм қилинди. Унинг таниши Абдулатиф Ҳидоятов Абдуллонинг ёт диний қарашлари ҳақида тегишли органларга хабар бермаганлиги учун 8 ойга озодликдан маҳрум қилинган.

Абдуллонинг суд жараёнида иқрор бўлиб айтишича, исломга ёт хусусиятларни у 2012 дан 2014 йилгача Россияда ишлаб юрган пайтларида масжидларда кавказлик мигрантларга эргашиб ўзлаштирган. Россиядан қайтиб келганидан кейин икки йил давомида салафия қоидалари асосида намоз ўқиб юрган.

Бобожон Ғофуров туман судида айтишларича, Исфисор жамоатида яшовчи Абдулло Муҳиддиновнинг айби тўлиқ исботланган. Ушбу иш юзасидан раислик қилган судя Жалолиддин Азизининг айтишича, Муҳиддинов нафақат Исломга ёт холда намоз ўқиган, балки ҳамқишлоқлари орасида ҳам «Салафия» ғояларини тарқатган.

Судьянинг гапларига қараганда, Муҳиддинов мебел цехларидан бирида ишлаган ва ҳамкасбларини салафия қоидалари бўйича намоз ўқишга чақирган. Судланувчи ўз айбини тўлиқ тан олди, аммо ҳеч қандай экстремистик ёки бузғунчилик ишлари билан шуғулланмаганман деди, деб айтди судья.

Абдулло ўзининг таниши Абдулатиф билан ҳуқуқни муҳофаза қилувчи орган вакиллари томонидан 2016 йил кузда қўлга олинган, ҳукм эса декабр охирида чиқарилган.

XS
SM
MD
LG