Ссылки доступа

Истамбулда террорчи деб ўйлаб, туркманистонликни калтаклашди


Истамбул туманларининг бирида яшовчилар тунги клубга ҳужум қилишда гумон қилинаётганларнинг биттасига ўхшаб кетадиган Туркманистон фуқаросини уриб, калтаклашган, деб хабар қилади маҳаллий ОАВ лар.

Турист қочишга ҳаракат қилган, бироқ маҳаллий аҳоли уни ушлаб олган ва калтаклаган. Кейинроқ туристни полиция бўлимига етказиб олиб келишган ва у ерда ушбу шахс қидирилаётган террорчи эмаслиги аниқланган. Хорижий фуқаролар ишлари бўйича маҳаллий бошқармада маълум бўлишича, туркманистонликнинг турк визаси муддати тугаган ва уни тезлик билан депортация қилиш тўғрисида қарор қабул қилинган.

Эслатиб ўтамиз, янги йил кечаси автомат билан қуролланган ва Санта-Клаус кийимини кийиб олган жиноятчи муассасани қўриқлаётган полициячини отиб ўлдирган ва 600 тадан ортиқ одам бўлган бино ичкарисига кириб кетган. Шундан кейин у ташриф буюрганларга қаратиб ўт очган.

Сўнгги маълумотларга кўра, 39 та одам теракт қурбонларига айланди, улардан 16 таси хорижий фуқаро. Теракт учун жавобгарликни “Исломий давлат” террорчи гуруҳи ўз бўйнига олди.

XS
SM
MD
LG