Ссылки доступа

Тожикистонда қирғизистонликни пул талаб қилиб қийнашган


Қирғизистон фуқароси Тожикистонда қийноқларга дучор бўлган. Бу ахборотни Тожикистондаги ҚР элчихонасида тасдиқлашди.

Ахборотга биноан, собиқ бизнес ҳамкори, “Таджирон” фирмасининг эгаси Набижон Набиев Калбаевни Хўжанд шаҳрига таклиф қилган. Ҳеч нарсани сезмаган Калбаев Тожикистонга келган ва уни келган заҳоти қўл-оёғини боғлашган, калтаклашган ва қариндошларидан 23 минг АҚШ доллари миқдоридаги пулни талаб қилиб, қийнашган.

Калбаевнинг қариндошлари Душанбедаги қирғиз элчихонасига мурожаат қилишган. Тожикистон ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлари аралашганидан кейин қамоқда бўлган Калбаев 2016 йил 30 декабрда озод этилди ва Ўш шаҳрига етказиб олиб келинди. Ҳозирда у касалхонада.

Хабар қилинишича, қирғизистонликни қийнаб, ушлаб ўтирган Набижон Набиев ва унинг ўғли қўлга олинган. Ушбу факт бўйича жиноий иш қўзғатилган.

XS
SM
MD
LG