Ссылки доступа

АҚШ Сенатида россия киберҳужумлари иши кўриб чиқилди


Разведка ҳамжамияти вакиллари ушбу кўриб чиқишларда Россия АҚШ Демократик партиясининг серверларини ва Джон Подеста – Хиллари Клинтон маслаҳатчисининг электрон ёзишмаларини бузиб киришга алоқаси борлигини юқори даражадаги ишонч билан айтиш мумкинлигини тасдиқлашди.

Қуролли кучлар ишлари бўйича Сенат қўмитасининг раҳбари Джон Маккейн Россиянинг киберҳужумларга алоқаси борлиги тўғрисидаги америка махсус хизматларининг маълумотлари республикачи Дональд Трамп ғалаба қозонган президент сайловларининг натижаларини шубҳа остига қўймаслигини таъкидлаб ўтди.

АҚШ Миллий разведкасининг директори кичик Джеймс Клэппер президент олиши лозим бўлган ҳисоботга қўшимча қилиб россиялик хакерларнинг сайлов жараёнига аралашуви тўғрисидаги очиқ ҳисоботнинг эълон қилинишини олдиндан маълум қилди. Ҳужжатда давлат сирига оид маълумотлар келтирилмайди, бироқ АҚШ га қарши уюштирилган киберҳужумларнинг сабаблари кўрсатилади.
Клэппернинг гапларига қараганда, хакерларнинг ҳужумларига Россиянинг юқори мансабдор шахслари изн берган. У муайян номларни айтишдан бош тортди.

Маккейн Россияда тарқаладиган дезинформацияга қарши курашиш учун контрташвиқот чораларини ишлаб чиқишга, шунингдек киберхавфсизлик соҳасидаги сиёсатни ҳамда хакерларнинг ҳужумларига қарши жавоб бериш тизимини шакллантиришга даъват этди. АҚШга нисбатан киберҳужумларни амалга ошираётган “рақиблар” қаторига сенатор Россия, Хитой ва Шимолий Кореяни киритди. Джеймс Клэппер кибертаҳдидларга қарши туриш инсон манфаатларига зид келмаслиги лозимлигини уқтириб ўтди.

Разведка бошлиғи киберҳужумлар ёрдамида фақатгина сайловларга таъсир қилибгина қолмасдан, балки АҚШ билан Европа ўртасидаги ҳамкорликни бузишга ҳаракат қилганлигини тасдиқлади. Унинг гапларига қараганда, россиялик кибертаҳдидларга нисбатан қарши туриш борасидаги НАТО доирасидаги ҳамкорликни ишонарли деб бўлмайди.

XS
SM
MD
LG