Ссылки доступа

Қирғизистонда ўтган йили экстремистик материалларни нашр қилгани учун 21 сайт ёпилган


2016 йилда Қирғизистонда экстремистик ва террорча характердаги 21 та интернет-ресурс аниқланган. Бу сайтларнинг барчаси суд ҳукмига кўра ёпилди, деб хабар қилишди республика ИИВ матбуот хизматида.

Унинг маълумотларига кўра, ҳозирги вақтда судда 8 та сайтнинг фаолиятини тўхтатиб қўйиш тўғрисидаги иш кўриб чиқилмоқда. Ҳуқуқий баҳо бериш учун Бош прокуратурага яна 7 та сайт бўйича материаллар жўнатилган.

Шунингдек «Одноклассники» ижтимоий тармоғидаги 20 дан ортиқ фойдаланувчининг профиллари экстремистик талқиндаги материалларни тарқатганлик учун блокировка қилинган.

ИИВ да бу чоралар интернетдаги радикал ғояларнинг тарқалишини олдини олиш мақсадида қабул қилинганлигини кўрсатиб ўтишди.

XS
SM
MD
LG