Ссылки доступа

Керри: АҚШ Сурия бўйича Остонада бўладиган музокараларни “маъқуллади”


АҚШ Давлат котиби Джон Керри Америка Қўшма Штатлари шу ойда Остонада бўлиб ўтиши режалаштирилаётган Сурия масаласи бўйича тинчлик музокараларини маъқуллашини маълум қилди ва бу музокаралар Суриядаги олти йилдан ошиқ вақт мобайнида давом этаётган урушнинг тўхтатилишига ёрдам беради деб ишонч билдирди.

«Биз Остонадаги музокарларни маъқуллаймиз. Биз бу музокараларда олға ташланган қадам бўлишига ишонамиз», — деди Керри 5 январда, пайшанба куни Вашингтонда бўлиб ўтган матбуот анжуманида.

Сурия ҳукумати билан Сурия қуролланган мухолифчилар вакиллари ўртасидаги режалаштирилаётган музокаралар кутилаётганидек Суриядаги можарони ҳал қилиш борасидаги россия-туркия ташаббуси ҳимояси остида бўлиб ўтади ва унда Вашингтоннинг ўрни кўп жиҳатдан иккинчи планга сурилади.

Бу учрашув, агар у бўлиб ўтса, БМТ нинг махсус элчиси Стаффан де Мистура кейинги ойда Женевада ўтказмоқчи бўлган БМТ раҳнамолиги остидаги тинчлик музокаралари арафасида бўлиб ўтади.

Москва ва Анқаранинг воситачилигида эришилган икки томонлар ўртасидаги беқарор сулҳ ўтган ҳафтада кучга кирди.

XS
SM
MD
LG