Ссылки доступа

Қозоғистонда вақтинча рўйхатдан ўтиш мажбурий бўлиб қолди


Энди бир ойдан ошиқ муддатга доимий яшаб турган жойидан четга чиқиб кетаётган ҳар бир қозоғистонлик давлат божи сифатида 227 танга тўлаб, вақтинчалик манзил бўйича аҳолига хизмат кўрсатиш Марказида ҳисобга туриши лозим бўлади.

Қоида бошқа шаҳарда ишлаб туриб, меҳмонхонада яшайдиганларга ҳам, бошқа шаҳарда узоқ муддатга даволанишга касалхонага ётадиганлар учун ҳам алоқадор бўлади. Уларнинг биринчиларини меҳмонхона манзили бўйича, иккинчиларини эса беморлар бўлиб турган жой бўйича рўйхатдан ўтказишади. Акс ҳолда етти ОҲКК (ойлик ҳисоб-китоб кўрсаткичлари) миқдоридаги жарима солинади, бу эса 16 минг тангани ташкил этади.

— Ватқинча бўлиб туриш жойи бўйича фуқароларни ҳисобга олиш аввал ҳам бор эди, бироқ у ҳукумат қарори билан белгиланган эди. Энди бу тартиб қонунчилик даражасида мустаҳкамланди. Ҳозирги вақтда миграция тўғрисидаги қонунда “вақтинчалик бўлиб туриш жойи” тушунчасининг тавсифи белгиланган ва вақтинчалик бўлиб туриш жойи бўйича рўйхатдан ўтиш мажбурияти аниқланмоқда, — деб хабар қилади Марказий коммуникациялар хизматида бўлиб ўтган брифингда ИИВ миграцион полиция департаментининг бошлиғи ўринбосари Галина Сарсенова.

У вақтинчалик бўлиб туриш жойи бўйича рўйхатдан ўтиш фуқароларнинг кўчиб юриш эркинлиги ҳукқуқини чекламайди ва халқаро амалиётга мос келади, деди. Аҳолининг ҳисоб-китоби у ёки бу шаклда кўпчилик давлатларда амалга оширилади, чунки иқтисодий ва ижтимоий сиёсатни режалаштириш ана шунга боғлиқ бўлади, деб таъкидлайди Галина Сарсенова.

Жарима санкциялари фақатгина вақтинчалик рўйхатдан ўтишдан бош тортган шасхларга нисбатан эмас, балки ўз турувчиларини рўйхатдан ўтказишдан бош тортган ижарачиларга нисбатан ҳам қўлланилади.

XS
SM
MD
LG