Полиция ходимлари ҳалок бўлган қизнинг танасини номаълум томонга қараб олиб кетишган. Ахлоқий сабабларга кўра, чўкиб ўлган қизнинг исми айтилмаяпти. Ҳалок бўлган қизнинг қариндошлари ҳам журналистлар билан мулоқот қилишдан бош тортишган.
Тожикистон ИИВ матбуот котиби Умаржони Эмомалига кўра, қизнинг ҳаёт билан видолашиш сабаблари ҳозирча маълум эмас. Хабар қилинишича, ўз жонига қасд қилиш 23 феврал кеч соат олтиларда содир бўлган. Бу ҳақда қизнинг қариндошларига воқеага тасодифан гувоҳ бўлиб қолган ёш йигит хабар қилган.
Тожикистонда ҳар йили 400дан ортиқ аёллар ўз жонига қасд қилишади. Расмий маълумотларга кўра, 2016 йилнинг биринчи ярмида аёллар орасида 160та ўз жонига қасд қилиш ҳоллари қайд қилинган.