Ссылки доступа

Атамбаев чегаралар бӯйича барча халқаро шартномаларни текширишни топширди


Президент Алмазбек Атамбаев ҳукумат билан ТИМ раҳбарига чегара масалаларига боғлиқ барча халқаро шартномалар билан келишимларни, протоколлар билан меморандумларни текшириб чиқишни топширди. Бу ҳақда президент аппаратининг ахборот сиёсат бўлими билдирди.

Ўлка раҳбари қирғиз халқи ўзимизники деб хисоблаган ерларни собиқ президентлар билан хизмат ходимлари қўшниларники дейилган фактлар вақти-вақти билан очиқланаётганини таъкидлади.

"Бундай ерлар бўйича маълумотларни юқори лавозимдагилар сир тутганлигидан, нафақат халққа балки айни дамдаги президентга ҳам номаълум бўлиб келган. Эл ўша вақтдаги хизмат вакиллари имзолаган бу каби “шартномалар” тўғрисида ҳақиқатни билишлари керак. Мазкур хужжатлар ратификацияланмасдан ва белгиланган тартибда қонуний кучга кирмаган бўлса ҳам, халқаро ҳуқуқий меъёрларга кўра, келажакдаги келишувларнинг асоси бўлиб қолган. Шу боис бугунги кунда бир қанча мураккабликларга сабаб бўлиб, Қирғизистоннинг миллий манфаатларини ҳимоя қилишга тўсқинлик қилмоқда”,-деди президент.

XS
SM
MD
LG