Ссылки доступа

Koбулдаги университетга қуролли ҳужум натижасида 13 киши ҳалок бўлди


Koбулда Афғонистон Америка университетига қуролли ҳужум натижасида 13 киши, шу жумладан еттита талаба ҳалок бўлди. Камида 30 талаба ва бир неча полициячи яраланди. Икки нафар ҳужумчилар ўлдирилди. Бу ҳақда маҳаллий полицияга таяниб BBC хабар қилди.

Ҳужум чоршанба куни содир этилди: аввал университет ётоқхонасида қаттик портлаш рўй берди, кейин отишма бошланган. Талабалар ўз хоналарида чеп боғлаб паналанишди. Кўпчилик ёрдамга чақирди, ижтимоий тармоқларда ёзишиб, SMS жўнатишди.

Университет биносини озод этиш амалиёти 10 соат давом этди.

Дастлабки маълумотга кўра, қуролли ҳужумчилар гуруҳи орасидаўлимга юборилаётган аскарлар мавжуд бўлган. Ҳалигача ҳеч ким ҳужум учун масъулиятни ўз зиммасига олгани йуқ.

Афғонистон Америка университети 2006 йилдан бери мавжуд. Бугунги кунда унда мингдан зиёд талаба ўқимоқда. Шунингдек, университет биноси ёнида Бош прокуратура ва мамлакат парламенти жойлашган.

XS
SM
MD
LG