Ссылки доступа

Ўзбекистон президентининг қизи ўз ватандошларига отасининг соғайиб кетиши борасида кўрсатган ёрдами учун миннатдорчилик билдирди


Ислом Каримовнинг кенжа қизи Лола Каримова-Тиллаева Facebook даги ўзининг саҳифасида унинг гапига қараганда “отасининг соғайиб кетишига ёрдам бераётган тилаклари” учун халққа миннатдорчилик билдирди.

У ўзбекистонликларни Мустақиллик байрами билан табриклади ва фурсатдан фойдаланиб, барчага эзгу, самимий, ёруғ қўллаб-қувватловчи тилаклари ва президентга қараб айтилган тезда соғайиб кетиши борасидаги истаклари учун миннатдорчилик изҳор этди.

"Бу бизлар учун жуда аҳамиятлидир, ва ушбу ниҳоятда самимий ва дилдан чиққан тилаклар ва сўзлар отамнинг шифо топишларида ёрдам бермоқда деб ишонаман. Сизларга катта раҳмат, азизлар!", - деб ёзди Лола.

Эслатиб ўтамиз, Ислом Каримовнинг касалхонага ётқизилиши тўғрисидаги илк хабарлар якшанба куни пайдо бўлган эди. Душанба куни, 29 августда, президентнинг кенжа қизи Лола Каримова ижтимоий тармоқлардаги ўзининг саҳифасида унинг отаси мияга қон қуйилганидан сўнг жонлантириш бўлимида ётганлигини хабар қилган.

Президентнинг соғлиги тўғрисидаги бошқа хабарлар расмий манбалардан келиб тушмаган. Сешанба куни, 30 августда, бир қатор нашрлар президент Ислом Каримовнинг вафот этгани тўғрисидаги хабарни тарқатишган. Бу хабар президентнинг аппарати томонидан рад қилинди.

XS
SM
MD
LG