Ссылки доступа

Россия БМТ нинг Суриядаги кимёвий хуружлар тўғрисидаги маърузасининг хулосаларини қабул қилмади


Россия БМТ ва Кимёвий қуролни таъқиқлаш бўйича Ташкилотнинг маърузасида баён этилган Сурия армияси томонидан кимёвий қуролнинг қўлланилгани тўғрисидаги далилларни тан олишдан бош тортди.

Ҳужжат БМТ нинг Хавфсизлик Кенгашининг сешанба куни ўтказилган йиғилишида муҳокама қилинган. Россиянинг доимий вакили Виталий Чуркин айтишича, маърузада "ҳеч қандай номлар айтиб ўтилмаган ", ва АҚШ ҳамда бошқа мамлакатларнинг Суриядаги кимёвий хуружлар учун жавобгар бўлганларга нисбатансанкция жорий қилиш борасидаги талабларини рад этди.Шу вақтнинг ўзида Чуркин “хлор қўлланилгани эҳтимоли кўпроқ” деб тан олди.

Human Righs Watch халқаро ҳуқуқни муҳофаза қилувчи ташкилот Россиянинг бу чиқишини танқид қилди ва Москвани у ишни Гаагадаги Халқаро жиноий судга оширилишига тўсқинлик қилаётганлигида айблади.

Буюк Британия ва Франция Сурия ҳукуматининг кимёвий қуролни қўллаш борасидаги айби исботланган деб ҳисоблади ва Сурия раҳбарияти ҳамда президент Башар Асадни ҳарбий жиноятларни содир этишда айблади.

24 августда БМТ экспертлари Сурияда қўлланилган кимёвий қуролни сурия армияси ҳам, “Ислом давлати” гуруҳи ҳам қўллаганлиги тўғрисидаги маълумотлар келтирилган маърузани тақдим этди. Маърузада 2015 йилнинг декабридан бошлаб 2016 йил август ойигача зарин, хлорли газ, иприт ва бошқа кимёвий воситаларни қўллаш бўйича 130 та ҳолат бўлганлиги қайдэтилган.

XS
SM
MD
LG