Ссылки доступа

Ўзбекистон ва Қирғизистон чегарачилари мунозарали участкаларни текшириб чиқишди


2016 йил 24 дан 29 августгача қирғиз-ўзбек давлат чегарасини делимитация ва демаркация қилиш масалалари бўйича ҳукумат делегациялариниг ишчи гуруҳлари чегаранинг айрим участкаларида қўшма дала текширувларини амалга оширишди. Бу тўғрисида Ўзбекистон Ташқи ишлар вазирлиги хабар беради.

Хабар қилинишича, учрашувлар ва музокаралар натижасига кўра қўшма баёнот имзоланган. Давлат чегарасини кесиб ўтиш бўйича мавжуд бўлган масалаларни ўзаро мақбул бўлган асосда ечиш йўлларини қидириб топиш мақсадидачегаранинг дала шароитидаги текширувини давом эттириш борасидаги келишувга эришилди.

Ўзбекистон Ташқи ишлар вазирлиги гапига кўра, “учрашув конструктив ва ҳайриҳоҳлик руҳида бўлиб ўтган”.

XS
SM
MD
LG