Ссылки доступа

Қирғизистондаги муваққат ҳукумат аъзолари Президент Атамбаевдан омма олдида узр сўрашни талаб қилишмоқда


Муваққат ҳукумат аъзолари Президент Алмазбек Атамбаевнинг мамлакат мустақиллиги кунида қилган нутқи юзасидан баёнот қилишди. Баёнот 31 август куни кечқурун тарқатилган.

Унда айтилишича, 2010 йилнинг июнида ўтказилган референдум жараёнида, ҳамда унинг ортидан, ўтиш даври президенти -энг юқори давлат лавозимини киритиш тартибида “хеч қандай фокус” бўлмаган. Референдумга қўйилган барча масалалар ҳар тарафлама муҳокамадан ўтган ва халқ нима учун овоз бераётганини олдиндан билган.

Муваққат ҳукумат аъзоларининг таъкидлашича, “улар президент Атамбаевнинг мамлакатнинг собиқ президенти Роза Отунбаевага қарши қилган беандиша хужумларидан ғазабдалар, ваҳоланки Отунбаева уни давлат раҳбари курсисига амалда қўлидан етаклаб олиб келган”. Уларнинг айтишича, Отунбаева 2010 йилдаги парламент ва 2011 йилдаги президент сайловларини соф тарзда ўтказишга муваффақ бўлган.

Муваққат ҳукумат аъзолари мамлакатнинг учинчи президенти Роза Исақовна Отунбаеванинг ор-номусини қатъий ҳимоя қилишларини билдириб, Атамбаевдан омма олдида узр сўрашни талаб қилишмоқда.

Баёнотда улар 2010 йил апрелида масъулиятни ўз бўйниларига олишган ва ўша даврдаги мураккаб вазиятда жамиятда барқарорлик, тинчлик ва ҳамжиҳатликни сақлаш йўлида қабул қилган қарорлари ва қилган ишлари юзасидан жавоб беришга тайёр эканликларини билдиришган.

XS
SM
MD
LG