Ссылки доступа

Бош вазир Шавкат Мирзиёев фавқулодда Самарқандга келди


Ўзбекистон Бош вазири Шавкат Мирзиёев 1 сентябрь куни тушдан кейин фавқулодда Самарқандга келди.

- Улуғбек обсерваториясидан Сиёб бозоригача бўлган барча йўллар ёпилган, фақат ўша ҳудудда яшайдиган аҳоли киритилаяпти, бошқа ҳеч ким, машиналар ҳам қўйилмаяпти. Бош вазир ҳозир ҳам шу ерда, - деди расмий манба.

Гувоҳлар Шоҳи Зинда мақбараси атрофида катта юк машиналари ғишт ташиётганини кўрганларини айтади. Бу юк машиналари¸ гувоҳларнинг билдиришича¸ Гўри Амирга туташ "Йўлбарслар хиëбони" да ҳам ҳам кузатилган.

Регистондан Бибихоним мақбарасигача бўлган ҳудуд¸ хусусан¸ "Йўлбарслар хиëбони" ва Тошкент кўчасида қоронғу тушганига қарамасдан юзлаб тозаловчи ишламоқда, деб хабар берилади. Шаҳар ҳокимиятдаги манбалар
хиëбон пиëдалар учун ëпилгани ҳақидаги маълумотни тасдиқлади.

Ўзбекистон президенти Ислом Каримов мияга қон қуюлиш ташхиси билан стационар даволанишда қолаëтган бир пайтда¸ мамлакат ижроия ҳокимиятидаги асосий шахс Бош вазир Шавкат Мирзиëевдир.

XS
SM
MD
LG