"Молия вазирлиги бизнинг шериклар билан биргаликда Россияни халқаро ҳуқуқ меъёрларини бузгани учун қоралайди ва биз тинчлик, барқарорлик ва Украина суверенитетига таҳдид қилаётганларга нисбатан санкцияларни қўллаб-қувватлашни давом этамиз", - дейди халқаро активларни назорат қилиш идоранинг бўлим бошлиғи вазифасини бажарувчи Жон Смит.
Ҳужжатда, шунингдек, АҚШ қора рўйҳатга бир неча Қримда фаолият кўрсатаётган Россия ширкатлари, шу жумладан Россия ва яриморолни боғловчи кўприк қурилишида иштирок этган Мостотрест ва SGM-Мост ширкатлар киритилгани таъкидланади. Санкциялар Украина шарқидаги айримачи ҳудудлар вакилларидан олти киши, Қримнинг 11 нафар расмийсига ҳам тарқалади.