Ссылки доступа

Остона: «кимёвий бичиш» 2018 йилдан бошлаб қўлланилади


Қозоғистонда вояга етмаганларни жинсий эксплуатациясида айбланиб судланганларга қарши "кимёвия бичиш" амалиёт тажрибаси яъни жинсий турткини камайтириш дори бериш суд қарори билан 2018 йилнинг 1 январидан кўлланилади, деб хабар беради Бош прокуратура.

Бош прокуратуранинг хабарномасига кўра, сўнгги беш йил ичида вояга етмаганларни ва ёш болаларни зўрлаган шаҳсларга нисбатан атиги реал қамоқ муддати белгиланган. Муассаса маълумотига кўра, шу йил вояга етмаганларнинг зўрлаш ҳодисалари 148 дан 75 гача, деяли икки маротаба камайган. Лекин хабарномада айтлиганидек, вазият «қийин бўлиб қолмоқда».

Бош прокуратуранинг маълумотига кўра, шу йил ёш болаларни зўрлаш айблови билан олти йилдан 20 йилгача муддатга 26 киши қамоқ жазосига ҳукм қилинди. Вояга етмаганларга нисбатан содир этилган худди шу жиноят, жумладан, бошқа жиноий ишлар билан биргаликда амалга оширгани учун, 46 киши озодликдан маҳрум этилди. Улар орасида 10 йилдан кам бўлган муддатларга вояга етмаган айбланувчилар қамоққа олинган, деб хабар беради Бош прокуратура.

Май ойида Қозоғистон хукумати вояга етмаганларга нисбатан жинсий жиноят содир этганлар бўйича маълумотлар онлайн-базаси нашр қилингани ҳақида эълон қилди.«Педофиллар картаси» деб номланган ҳужжатда вояга етмаганларга қарши содир этилган жинсий жиноятлар бўйича жавобгарликка тортилган шаҳслар ҳақида маълумотларни ўз иқига олади.

XS
SM
MD
LG