Ссылки доступа

Туркманистонга махсус рухсатномасиз мобил телефон олиб кириш тақиқланди


Ашхобод аэропортида мамлакатга Туркманистон Вазирлар Маҳкамаси қошидаги радиотўлқинлар бўйича идоралараро давлат комиссиясининг рухсатисиз мобил телефонлар олиб кириш тақиқланганлиги ҳақидаги қарор осиб қўйилган, дея хабар беради маҳаллий ОАВ.

1999 йилда қабул қилинган ва ишлаб чиқаришни йўлга қўйиш мақсадида техника олиб киришни тартибга солувчи низомни асос қилиб олган бу қарорга биноан божхона ходимлари эндиликда шахсий фойдаланиш учун олиб кирилаётган мобил телефонларини ҳам олиб қўйишмоқда. Ушбу холат бўйича сўнги кунларда бир неча киши бу ҳақда хабар қилишган.

Эълонда гап сотиш мақсадида олиб кирилаётган мобил телефонлар ҳақидами ёки шахсий фойдаланиш учун олиб кирилаётган мобил телефонлар ҳақидалиги аниқлаштирилмаган. Эълоннинг фақат рухсатномасиз олиб кириш тақиқланганлиги ҳақидаги қисмигина йўғон ҳарфлар билан ёзиб қўйилган.

Расмий ташкилотларга кўра, мобил телефонлардан фойдаланишда амалдаги талаблар ва алоқа хавфсизлигини таъминлаш мақсадида мамлакатга янги мобил телефонларни рухсатсиз олиб кириш тақиқланган.

XS
SM
MD
LG