Ссылки доступа

Шимолий Корея Япония денгизи томон уч баллистик ракетани отган


Шимолий Корея Япония денгизи томон уч баллистик ракеталарни отган деб, Жанубий Корея Мудофаа вазирлиги хабар қилди.

Синовлар Ҳитойдаги G20 саммити сўнгги куни билан бир вақтга тўғри келди. Саммитда Шимолий Корея ядро қуролини ишлаб чиқиш дастури учун халқаро изоляциясини қўллаб-қувватлаган кўплаб дунё раҳбарлари иштирок этди.

Ракеталарни учириш БМТнинг Хавфсизлик Кенгаши қарорлари бузилиши ҳисобланади. Жанубий Кореян ОАВнинг хабарига кўра, синовлар Хитой президенти Си Цзиньпин Жанубий Корея раҳбари Пак Кын Хе билан учрашувидан кўп ўтмай амалга ошди. Хитой Шимолий Кореянининг асосий дипломатик иттифоқчиси ҳисобланади.

Хитой раҳбари Пак Кын Хени Жанубий Корея ҳудудида ҳаво ҳужумига қарши америка мудофаа тизимини жойлаштирмаслик ҳақида огоҳлантирди. Сеул ҳукумати уларни Шимолий Кореянинг ракета ҳужумларига қарши ҳимоя қилиш учун мўлжалланган, деб даъво қилади.

Корея яриморолидаги таранглик Шимолий Кореянинг ракета ва атом қуроллари синовларидан кейин жадаллашди.

XS
SM
MD
LG