Ссылки доступа

Қирғизистон ва Ўзбекистон бош вазирлари чегара ҳудудлари масалаларини муҳокама қилишди


Қирғизистон бош вазири Сооронбай Жээнбеков Ўзбекистонга қилган ташрифи мобайнида Ўзбекистонлик ҳамкасби Шавкат Мирзиёев билан учрашди, дея хабар берди Қирғизистон ҳукуматининг матбуот хизмати.

Ислом Каримовнинг вафоти муносабати билан Жээнбеков Қирғизистон президенти номидан таъзия изҳор қилди. Мирзиеев мамлакат ва халқ учун оғир кунларда кўрсатилган кўмак ва Ислом Каримов билан видолашиш тадбирларида қатнашганлиги учун Жээнбековга миннатдорчилик билдирди.

Учрашув мобайнида бош вазирлар савдо ва иқтисодий ҳамкорлик истиқболлари, қишлоқ хўжалиги ҳамда транспорт инфраструктураси соҳаларидаги ҳамкорлик масалаларини муҳокама қилишди. Суҳбат чоғида чегара ҳудудлари масаласига алоҳида эътибор беришди.

Учрашувда Қирғизистон Ташқи Ишлар Вазири Эрлан Абдилдаев, парламент спикери Нурбек Алимбеков, парламент депутати Анвар Артиков ва Қирғизистоннинг Ўзбекистондаги элчиси Данияр Сидиковлар ҳам иштирок этишди.

XS
SM
MD
LG