МХҚ тахминига кўра, гуруҳнинг кўзланган иштирокчилари Толдиқўрғон аэропортининг разведкасини амалга оширишган, АҚШ даги 2001 йил 11 сентябрда бўлиб ўтган ҳуружларга ўхшаган террорлик актини содир этиш учун фуқаролик ёки ҳарбий самолётни олиб қочиш имкониятини ўрганишган. Хабар қилинишича, тўртта қўлга олинганлар орасида Қирғизистон фуқаролари аниқланган.
Июнда Қарағанда вилоятида қўлга олинган бошқа гуруҳ борасида шундай дейилди. Уларнинг мақсади Балхаш шаҳри яқинидаги россия ҳарбий базасига ҳужум қилиш бўлган. Қўлга олинганларнинг аниқ сони хабар қилинмаган, фақатгина тахмин қилинаётган террорчилардан биттаси ўз-ўзини портлатгани ва олинган яралардан ҳалок бўлганлиги айтилган.
Умуман олганда МҲК маълумотига кўра йил бошидан мамлакатда саккизта радикал исломчилар гуруҳлари қўлга олинган. 5 июнда Оқтепада бўлган ва саккизта одамнинг ҳалок бўлишига олиб келган ҳарбий хуружлар бўйича иш тергови тугаганлиги эълон қилинган. Бу иш бўйича суд олдида 30 та одам ҳозир бўлиши кутилмоқда.