Ссылки доступа

Россия ва Саудия Арабистони нефт бозорини барқарорлаштириш борасида баёнот имзолашди


Россия ва Саудия Арабистони биргаликда ва бошқа нефт ишлаб чиқарувчи давлатлар билан ҳамкорликда нефт бозорида барқарорликни таъминлаш мақсадида бирга харакат қилишга келишиб олишди. Улар биргаликда қабул қилган баёнотда шундай дейилади.

Баёнотда нефт қазиб олишни музлатиб қўйиш борасидаги аниқ тадбирлар ҳақида ҳеч нарса дейилмаган. Лекин "министрлар нефт ишлаб чиқарувчи энг катта давлатлар орасида нефт бозорида барқарорликни таъминлаш мақсадида конструктив диалог ва ўзаро яқин ҳамкорлик ва келажакда ушбу соҳага инвестицияларни бир маромда ушлаб туриш ўта муҳимлигини таъкидлашди", дейилади баёнотда.

Ушбу келишувнинг эълон қилиниши бирданига ва шу билан бирга қисқа муддатга нефтнинг Brent маркасига бўлган нарҳни кўтарган: Лондоннинг ICE биржасида нарҳ 5,4% га ортиб бир баррел учун $49,15 гача бўлган.

Сентябр ойининг охирида Жазоирда халқаро энергетик форум ўтказилиши кўзда тутилган. Бунда ОПЕКга аъзо давлатлар алоҳида учрашув қилишмоқчи ва унда Россиянинг энергетика министри ҳам қатнашади (Россия ОПЕК га аъзо эмас).

Президент Владимир Путин ОПЕК ва Россия нефт ишлаб чиқариш хажмларини музлатишга розиликберсалар маъқул бўлишини айтган. Россия бундай қилишга шу йилнинг Апрел ойидаёқ тайёрлигини айтган. Лекин бундай қарорга Эрон кескин қаршилик билдирган. Эронга қўйилган санкциялар олиб ташлангандан кейин у ишлаб чиқаришни кучайтирган ва хатто дунё нефт бозоридаги паст нарҳларга қарамасдан экспорт суръатини пасайтирмоқчи эмас.

XS
SM
MD
LG