Ссылки доступа

АҚШ Россиянинг президент сайловига аралашувини текширяпти


Американинг маҳфий хизматлари ва ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлари Россия махсус хизматларининг АҚШда Америкаликларнинг сайлов жараёни ва сиёсий институтларга бўлган ишончини синдириш борасидаги маҳфий фаолияти доирасини аинқлашга ҳаракат қиляпти.

Демократик партия миллий қўмитаси компьютер тармоғининг бузилишига доир ишни, Иллинойсдаги сайлов кенгаши компьютерларидан сайловчилар рўйхатини ўғирлашга уриниш ва Аризона сайлов ҳудуди компьютерларини бузиб киришга уриниш ишларини ФБР фаоллик билан текширмоқда. Бунинг натижасида 20000дан зиёд махфий хужжатлар ошкор этилган. Америкалик мутахассисларнинг айтишича бу ишларнинг ортида Россиялик хакерлар турипти.

ОАВнинг ёзишича, Кремлнинг мақсади сайлов натижаларига таъсир ўтказиш эмас, балки, сайлов жараёнида тартибсизликлар келтириб чиқариш ва Америка сайлов жараёнини Америкаликлар кўз ўнгида обрўсизлантиришдир.

Американинг ҳар икки партияларидан қонунчилар президент Барак Обамага Россиянинг ноқонуний харакатларини қоралаб жамоа олдида чиқиш қилишга даъват қилган. Обама маъмуриятининг вакиллари бу борада АҚШнинг жавоби қандай бўлиши ҳақида бир қарорга келишмаган.

XS
SM
MD
LG