Ссылки доступа

Зарафо Рахмони озодликка чиқди


Махмад, Зарафо Рахмони ўғли унинг онаси душанба куни, 5 сентябрда озод қилингани ва ҳозирги вақтда ўз оиласи билан эканлигини айтиб берди.

Унинг гапларига кўра онасининг соғлиги жуда ҳам яхши эмас. Шунинг учун бир оз вақт давомида у даволаниши лозим ва шундан кейин журналистлар билан учраша олади.

Аввал Адлия вазирлигининг жиноий жазоларни ижро қилиш Бош Бошқармаси, Зарафо Рахмони – таъқиқланган ТИТП (Тожикистон ислом тикланиши партияси) нинг аъзосидир ва амнистияга кўра озодликка чиқиши мумкин бўлади деб хабар тарқатган. Бундай дейишга асос шу эдики, у умумий режимдаги колонияда жазони ижро этган ҳолда жами 2 йил озодликдан маҳрум этилишга ҳукм қилинган эди, бунинг устига унинг тўртта вояга етмаган болалари бор бўлган.

Зарафо Рахмони, ТИТП нинг ҳуқуқ масалалари бўйича маслаҳатчиси, ўтган йили 13 та олий мартабали партия аъзолари билан биргаликда ушлаб олинган ва уларга мамлакат мудофаа вазирининг собиқ ўринбосари Абдухалим Назаровнинг гуруҳи билан ҳамкорлик қилиш ва сентябр исёнига алоқадорлик бўйича айблов қўйилган. Бу йилнинг июн ойида уларнинг барчаси Зарафо Рахмонидан ташқари узоқ давом этадиган қамоқ муддатларига ҳукм қилинган эдилар.

XS
SM
MD
LG