Ссылки доступа

Бишкек шаҳар суди президент Атамбоевга қарши ҳуқуқ ҳимоячиларининг даъвосини кўриб чиқади


Бишкек шаҳар суди бугун ҳуқуқ ҳимоячилари Толекан Исмаилова ва Азиза Абдирасулованинг мамлакат президенти Олмосбек Атамбоевга нисбатан ор-номус, қадр-қиммат ва иш обрўсининг ҳимояси тўғрисидаги даъвосини кўриб чиқади.

«Кылым шамы» ҳуқуқни муҳофаза қилиш ташкилотининг бошлиғи Азиза Абдирасулова президентдан уларнинг шаънига айтилган гаплари учун расмий кечирим сўрашини талаб қилган. Унинг гапларига қараганда, президент маънавий зарарни қоплаш сифатида уларга 10 миллион сом тўлаши лозим.

Эслатиб ўтамизки, 16 июнда Бишкекнинг Биринчи май туман судиҳуқуқ ҳимоячиларининг мамлакат президентига қарши даъвосини қондирмаган.

2016 йил май ўрталарида хабар қилинганидек,«Халқ парламенти» ижтимоий ҳаракатининг раҳбарлари ҳокимиятни зўравонлик билан эгаллашга тайёргарлик кўришдаги айблов бўйича қўлга олинган эди. 12 майда «Халқ парламенти» томонидан ташкил этилган мажлисда ҳуқуқ ҳимоячилари Азиза Абдирасулова ва Толекан Исмаиловалар ҳам қатнашишган эди.

14 майда Оналар кунига бағишланган тадбирда, мамлакат президенти «Халқ парламенти» аъзолари ҳар қандай баҳона остида мамлакатдаги вазиятни издан чиқаришни, барқарорлигига путур етказишни ҳоҳлашмоқда деган, шунингдек у ҳуқуқ ҳимоячиларини “ўзларининг хорижий грантларини доимо ишлаб қайтаришадиган одамлар”, - деб атаган.

XS
SM
MD
LG