Ссылки доступа

Шавкат Мирзиёев: Россия билан стратегик шериклик мустаҳкамланиб боради


Ўзбекистон бош вазири Шавкат Мирзиёев, Россия президенти Владимир Путин билан Самарқандда 6 Сентябрда бўлиб ўтган учрашувда Ўзбекистоннинг Россия билан алоқалари «олдин ҳам, ҳозирда ҳам ва келажакда ҳам стратегик шериклик асосида бўлади» деди.

Россия президенти Ўзбекистонга 3 Сентябрда вафот этган Ислом Каримов хотирасига ҳурмат бажо келтириш учун келди.

Ўзбекистон бош вазири Владимир Путиннинг ташрифи ўзаро алоқаларнинг юқори даражада эканлиги ва Ўзбек халқи учун жуда катта аҳамиятга эканини билдирди. Унга жавобан Владимир Путин ишонтириб айтдики, мамлакатнинг биринчи президенти томонидан йўлга қўйилган мустахкам алоқалар янада ривожланади.

Ўзбекистон ҳукумати бошлиғи Россия раҳбарининг ташрифини юртнинг қайғули кунларида "ҳақиқий дўстнинг елкама-елка туришидир" деб таърифлаб, миннатдорчилик изҳор этди.

«Сўнги йилларда Ислом Каримов билан ўзаро ишончга асосланган шахсий алоқаларимиз анчагина қўйиқлашди, деган бўлардим. У мамлакатларимиз ўртасидаги алоқаларнинг мустаҳкам асосини яратди. Президент Ислом Каримов томонидан йўлга қўйилган барча алоқалар давом этади, деб жуда ҳам умид қиламиз. Бизга энг ишончли дўстга ишонгандек ишонишингиз мумкин», - деди Путин.

XS
SM
MD
LG