Ссылки доступа

Тожик ОМОНининг собиқ раҳбари дўқ-пўписа қилди


Тожикистон ҳокимияти республика ОМОНининг собиқ бошлиғи Гулмурод Халимов томонидан аскарларга қилинган дўқ-пўписаларнинг келиб чиқиш ҳолати бўйича терговни бошлади.

Хабар берилишича, Халимов 9 сентябрда нишонланадиган Тожикистон мустақиллигининг 25-йиллиги билан аскарларни “табриклашга” ваъда қилган. Дўқ-пўписалар матнли хабар кўринишида мобил телефонларга келиб тушган ва Халимов томонидан имзоланган.

Бундан олдин Халимов “Ислом давлати” экстремистик гуруҳининг янги ҳарбий раҳбари бўлган ва бу лавозимда ўтган йил ёзининг ўрталарида ўлдирилган Умара аш-Шишанини алмаштиргани тўғрисида хабар берилган эди.

30 августда АҚШ Давлат департаменти Халимовни экстремистик гуруҳдаги “асосий” шахс деб атади ва унинг жойлашган ўрни тўғрисидаги ахборот миллион доллар мукофот пули белгилади. Тожикистон ҳокимияти 5 сентябрда Халимов ва унинг тарафдорларининг Тожикистондаги вазиятнинг барқарорлигини издан чиқаришга қаратилган уринишларини олдини олиш борасида зарур бўлган чораларни кўраётганлигини хабар қилди.

Халимов, Тожикистон ИИВ махсус мўлжалланган гуруҳининг собиқ командири, 2015 йилнинг апрелида “Ислом давлати” экстремистик гуруҳининг аъзоси бўлган. Душанбеда Халимов Суриядаги жангларда икки марта ярадор бўлган деб таъкидлашмоқда.

XS
SM
MD
LG