Ссылки доступа

Актобеда қурол-аслаҳа дўкони хўжайинини суд қилишяпти


Актобе шаҳридаги 2-судда "Паллада" деган қурол-аслаҳа дўкони хўжайини Артем Горлаев устидан суд юошланди. У ўз мажбуриятларига юзаки муносабатда бўлганликда айбланмоқда. Шу туфайли 5 Июн кунги қуролли хужумда ўқотар қуроллар ўқлари билан бегоналар қўлига ўтган.

Айбловда айтилишича, бунинг оқибатида хужум қилганлар 18 дона қуролни ўқлари билан олиб қўйишган. "Паллада" дўконига қарши қуролли хужумда уч киши халок бўлган.

Прокуратура хабарига кўра, «Паллада» дўконида ИИВ томонидан тасдиқланган бир нечта қоидаларга амал қилинмаган: ўқотар қуроллар метал арқон билан боғлаб қўйилмаган, ўқларни эса дўкон пештахтасига қўймаслик керак эди.

Бугун бошланган судда Артем Горлаевнинг ҳимоячилари Горлаев ўз айбини бўйнига олиши ва процессуал келишув тузишга тайёр эканлигини билдирган.

Актобеда 5 Июн куни иккита қурол-аслаҳа дўкони ва ҳарбий қисмга қарши қуролли хужум уюштирилган. Ҳокимият вакиллари буни террористик амалиёт деб баҳолаб унда «диний радикаллар»ни айблаган.Хужумлар оқибатида бир неча киши халок бўлган, гумондагиларнинг кўпи эса кейин ўтказилган махсус амалиётлар жараёнида ўлдирилган.

XS
SM
MD
LG