Ссылки доступа

Қозоқ дарсликларида “қрим мавзуси”ни тўғрилашди


«Мектеп» нашриёти мактаб дарсликларидаги Россия томонидан аннексия қилинган ярим орол тўғрисидаги ахборотни тўғрилади ва Қрим Россия ҳудуди эканлиги кўрсатилган хатбошиларни олиб ташлади.

Украина томони бу ҳолатдан мамнун бўлиб, дарсликларга Тарас Шевченко ижоди тўғрисидаги материалнинг киритилганлигини шодлик билан қайд қилди.

Ўтган йили нашр қилинган тарих ва география бўйича қозоқ дарсликларида Қрим “Россия Федерацияси субъекти” деб кўрсатилган. Ўтган йили қозоқ дарсликларида “қрим мавзуси”нинг тақдим этилиши борасидаги жанжалдан кейин, элчихона қозоқ мактаб китобларига алоҳида эътибор бера бошлади.

«Учебник» республика илмий-амалиёт маркази директорининг ўринбосари Адилхон Дуйсебек таъкидлашича, «Мектеп» нашриётида дарсликларга тузатишлар киритилган қўшимча варақларни нашр қилган ва мактабларга тарқатган. «Қрим тўғрисидаги матн экспертлар ва ташқи ишлар вазирлиги билан муҳокама қилинган. Шундай қилиб, у БМТ томонидан белгиланган чегараларга мувофиқ ёзилди», — деди у.

Қозоғистон Россия томонидан 2014 йил баҳорида аннексия қилинган Қрим масаласи бўйича нейтрал позицияни эгаллаган. 2014 йил мартида БМТ Бош Ассамблеясида Қримнинг Украинадан ажралиб чиқиши борасидаги референдумни қонуний кучга эга бўлмаганлиги тўғрисида резолюция қабул қилинган.

XS
SM
MD
LG