Ссылки доступа

75-яшар нафақахўр Каримов қабрини зиёрат қилиш учун велосипедда Самарқандга йўл олди


5 сентябр эрталаб Наманган вилоятининг Чортоқ туманида яшовчи 75 яшар нафақахўр Ҳусан Ҳожибоев Самарқандга, айни вақтда Ўзбекистоннинг биринчи президенти Ислом Каримов дафн этилган жойга ўзининг велосипедида йўл олди.

Ҳозирги вақтда нафақахўр йўлда ва мўлжаллаган жойигача 8-9 сентябрларда етиб боришга умид қилмоқда. Ҳусан Ҳожибоев, ёки уни ҳамқишлоқлари чақиришганидек «Ҳусан-бобо», марҳум президент Ислом Каримовни ўзининг “оғайниси” ва «дўсти» деб ҳисоблайди. Оқсоқол гапига қараганда, Намангандан Самарқандгача етиб бориш учунунга 4-5 кун ичида велосипедда умумий узунилиги 521 км бўлган масофани босиб ўтиш зарур бўлади.

Оқсоқол кўпчилик унинг ташрифи мақсадларини билганида ҳайрон қолишаётганини, бироқ унга қўлидан келганича ёрдам беришаётганлигини айтди. Ҳусан Ҳожибоев гапига кўра, Каримов халқ фаровонлиги учун кўп меҳнат қилган ва энди у ўзининг “оғайниси” учун 4 кун велосипедда машаққат чекишга аҳд қилган».

Нафақахўр кўп йиллар давомида ўзбек юртбошисига у ёки бу ёрдам масаласида хатлар ёзганига ва Каримов унга ёрдам берганига иқрор бўлган. «Ҳар йили у мени 1 сентябр куни туғилган куним билан табриклар эди. У ўзи келмасди, лекин мени туман ва вилоятдаги амалдорлар келиб кўришарди ва табриклашарди.», - деб қўшиб қўйди Ҳожибоев.

Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистоннинг биринчи президенти Ислом Каримов 2 сентябрда инсультдан вафот этган. Уни 3 сентябрда Самарқанддаги Хазрати Хизр масжиди мозорида дафн қилишган.

XS
SM
MD
LG