Ссылки доступа

Бишкекда террорчилик ташкилотига аъзо бўлганлик айблови билан Қозоғистон фуқароси қўлга олинган


ДМХҚ ходимлари Қирғизистонга етиб келган халқаро террорчилик ташкилоти аъзоси, 28 ёшли Қозоғистон фуқароси Мамедов Шамо Рзаевични қўлга олишди.

Маҳкаманинг матбуот хизмати маълумотларига кўра, у Бишкекда 2 сентябрда контртеррорчилик чора-тадбирларини амалга ошириш доирасида қўлга олинган.

Тезкор қидирув тадбирлари натижасида аниқландики, Мамедов Қирғизистонда “кутиш режимида” бўлган – ўз раҳбарларидан кўрсатмалар кутган.

Мамедов шунингдек жангариларни Суриядаги ҳарбий ҳаракатлар зоналарига олиб ўтказиш бўйича топшириқларни бажарган.

ДМҚ да Мамедовга нисбатан жиноий иш қўзғатилган. Қўлга олинган шахс қамоққа олинган.Тергов олиб борилмоқда.

XS
SM
MD
LG