Ссылки доступа

Жанглар туфайли Суриянинг ғарбида 100 минг одам ўз уйларини ташлаб кетишди


Жанговар амалиётлар туфайли Суриянинг ғарбий Хама вилоятида 100 минга яқин одам ўз уйларини ташлаб кетишга мажбур бўлишган. Бу ҳақда БМТ чоршанба куни Қизил Хоч ва махаллий хукуматга асосланиб хабар берган.

Хама шимолида исёнчилар Исломий жангарилар истеҳкомларини босиб олишни давом эттиряпти. Муҳолифат кучлари Халфайя шаҳрини эгаллашга муваффақ бўлган.

Маълум бўлишича, Суриянинг Ракка шаҳрини "халифалик пойтахти" дея эълон қилган "Исломий давлат" гуруҳи жангариларини Туркия АҚШ билан биргаликда бу шаҳардан сиқиб чиқаришга тайёр. Бу ҳақда Туркия президенти Ражаб Эрдўғон Хитойда бўлиб ўтган G20 саммити кунларида айтган.

Сешанба куни Башар Асад режими ҳаво кучлари Суриянинг Алеппо шаҳрига хлор билан тўлдирилган бомбалар ташлаган. Натижада 70 дан зиёд тинч ахоли - аёллар ва болалар бундан жабр кўрган. Бу хабарларни Суриялик фаоллар ва кўнгилли-қутқарувчилар тарқатишган.

Дамашқ заҳарловчи моддаларга алоқадорлигини рад этиб, бунда у исёнчиларни айбламоқда. Алеппо иккига бўлинган холда қолмоқда: бир қисмини Асад режими бошқараётган бўлса, иккинчиси қуролланган мухолифатга тегишли.

XS
SM
MD
LG