Ссылки доступа

«Единая Россия» сайловолди ташвиқоти даврида бўлган плагиатни тан олди


Швециялик рассом Нильс-Петтер Эквалл "Единая Россия" партиясини унинг асарини ўз сайловолди ташвиқотларида рухсатсиз ишлатаётганликда айблади. Бу ҳақда рассомнинг ўзи Behance сайтида ёзган.

Партия вакиллари, ўша асар чиндан ҳам Нижний Новгородда сайловолди материалларида фойдаланилаётганлигини Швециялик журналистларга айтишган.

Партиянинг вакили Роман Зорин "Единая Россия" бундан буён бегона асарларни ишлатмайди деб ваъда берди ва рассом билан учрашиб ундан узр сўрашга ва товон пули масаласида келишиб олишга тайёр эканлигини билдирган.

Рассомнинг айтишича, бу масалада пулнинг унчалик аҳамияти йўқ, у шунчаки Россиядек давлат унинг асаридан ушбу тарзда фойдаланганидан асабийлашган, холос.

XS
SM
MD
LG