Ссылки доступа

Қирғизистон Беларусдан Курманбек Бакиевни экстрадиция қилишни яна талаб қилмоқда


Қирғизистон ва Беларус Бош прокурорлари Индира Джолдубаева ва Александр Конюк қирғиз ҳукуматига мамлакатнинг собиқ президенти Курманбек Бакиевни топшириш масаласини муҳокама қилишди. Икки томонлама учрашув кеча, Минскда бўлиб ўтган, деб хабар қилишади ҚР бош назорат органининг матбуот хизматидан.

Джолдубаева Курманбек Бакиев айни вақтда Беларус ҳудудида яшяётган унинг яқинларига нисбатан қирғиз судининг ҳукмини тан олиш ва уни ижро этиш масалаларига тўхталиб ўтди. Учрашув якуни бўйича тафсилотлар келтирилмаган.

Эслатиб ўтамиз, Минскда МДҲ давлатларининг бош прокурорлари Мувофиқлаштирувчи кенгашининг 26-мажлиси бўлиб ўтмоқда. Қатнашувчилар терроризмга, гиёҳвандлик контрабандасига, одам савдосига ва коррупцияга қарши курашиш масалаларини муҳокама қилганлар.

Қирғизистон ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари бир неча бор беларус ҳамкасбларига ватанида одил судлов олдида жавоб бериш учун собиқ президентни топшириш талаби билан мурожаат қилганлар. Бунга жавобан Беларус ўзининг фуқароларини бошқа мамлакатларга топширмайди, деб жавоб берганлар.

Қирғизистонда Бакиев Курманбек сиртдан умрининг охиригача қамоқ муддатига ҳукм қилинган. 2016 йил 29 июлда Олий суд уни 30 йилга озодликдан маҳрум этган, чунки қонун бўйича жиноятни содир этиш вақтида 60 га тўлмаган фуқароларга нисбатан умрининг охиригача бериладиган қамоқ муддати белгиланмайди.

XS
SM
MD
LG