Ссылки доступа

Қозоғистонда МИ-8 тик-учарининг қулаб тушиши билан боғлиқ тергов ишлари бошланди


Қозоғистон Бош Транспорт Прокуратурасига кўра «КазТрансОйл» компаниясининг ходимларини олиб кетаётган тик-учар қулаб тушиши муносабати билан тергов ишлари бошланган

Жезказган станциясидаги полиция бўлими томонидан "Ҳаво транспортидан фойдаланиш қоидаларини бузиш" моддаси билан суддан олдинги тергов ишлари бошланди. Инвестициялар ва Ривожланиш Вазирлиги томонидан эса махсус комиссия тузилган.

Прокуратурага кўра, «Евро-Азия Эйр» ҳаво компаниясига қарашли Ми-8Т тик-учари Караганда вилоятининг Улитау туманида, 7 Сентябрь куни соат 1550 да кўтарилиш қулаб тушган.

Транспорт прокуратурасининг маълумотига кўра, тик-учар қулаб тушган заҳотиёқ ёна бошлаган. Унинг ичида учта экипаж аъзолари ва «КазТрансОйл» компаниясининг 19 ходими бўлган. Ушбу фавқулодда вазият натижасида «КазТрансОйл» ходимларидан 4 киши турли даражадаги жароҳатлар билан Қизилўрда шаҳар касалхонасига олиб келинган.

Тик-учар «КазТрансОйл» компаниясининг шарқий бошқармаси Жезказган нефт қувурлари ўтказиш ходимларини олиб кетаётган эди. Гражданлик авиацияси қўмитасининг маълумотига қараганда тик-учарнинг парвозга яроқлилиги ҳақида гувоҳномаси бор. Экипаж аъзолирини ҳам авиация ходими учун зарур хужжатлари бўлган.

XS
SM
MD
LG