Ссылки доступа

«Таджик Эйр» самолети Бишкекда аварияли қўнишни амалга оширди


«Таджик Эйр» авиакомпанияси хабар қилишича, “техник носозликлар” туфайли 7 сентябрда Бишкек-Душанбе рейси билан учиб чиққан миллий автоташувчи самолети, қайилишга ва Бишкекдаги “Манас” аварияли қўнишни амалга оширишга мажбур бўлган.

«Таджик Эйр» авиакомпаниясидаги манбаларга кўра авиакомпаниянинг Боинг-757-231 туридаги ҳаво лайнери 7 сентябрда Қирғизистон пойтахтидан Душанбега қараб йўл, бироқ ярим соат ўтгачтехник сабабларга кўра қайрилиб, учиб чиқиш аэропортига қайтиб кетишга мажбур бўлган.

Шундан кейин авиакомпания Бишкекка бошқа, Боинг-757-2Q8 туридаги самолетни жўнатган ва барча йўловчилар тожик пойтахтига 8 сентябрда эрталаб етказиб берилди. «Таджик Эйр» да айтишларича, мутахассислар техник носозликларни бартараф этиб бўлишган ва самолет учиб кетишга тайёр турибди. Бу можарода йўловчилардан ва экипаж аъзоларидан ҳеч ким зарар кўрмаган.

Шу орада “Манас” халқаро аэропорти матбуот хизмати хабар қилишича, самолет нима сабабдан баландликка чиқа олмагани ва қайтиб келганининг сабаблари номаълум. «Бундай вазиятларда ташиш билан шуғулланадиган авиакомпания йўловчиларни овқат ва меҳмонхона билан таъминлаши лозим эди. Бу сафар йўловчилар кутиш вақтида ҳар доим аэропортда бўлиб турдилар», - деб тушунтиришган маҳкамада.

XS
SM
MD
LG