Ссылки доступа

Тожикистон президенти Зарафо Рахмонини авф этди (видео)


Тожикистонда таъқиқланган Исломий Уйғониш партиянинг (ТИУП) раҳбарининг ҳуқуқий масалалар бўйича маслаҳатчиси Зарафо Рахмонининг айтишича у амнистия туфайли эмас, балки президент авф этганлиги боис озодликка чиқарилган.

Ҳибсга олингандан бир йил ўтиб Адлия Вазирлигининг тергов ҳибсхонасидан 5 сентябрда озод этилган Зарафо Рахмонининг айтишича у давлат раҳбарига авф этишини сўраб мактуб ёзган ва унинг илтимоси қондирилган. У президентга ҳозир ўз оиласи билан бирга озодликдалиги учун миннатдорчилик билдирган.

44-яшар Зарафо Рахмони 2012 йилдан то ҳибсга олингунга қадар партия раисининг ҳуқуқий масалалар бўйича маслаҳатчиси бўлган. Сўнги йилларда адвокатлик ҳам қилган.

Зарафо Рахмони ўтган йили сентябр воқеаларидан кейиноқ таъқиқдаги ТИУПнинг таниқли 13 аъзолари билан бирга ҳибсга олинган эди.

Ҳукумат уларни мамлакатнинг собиқ мудофаа вазири ўринбосари Абдухалим Назарзода гуруҳи билан ҳамкорликда ва 2015 йил сентябридаги қуролли исёнга алоқадорликда айблаган. 2016 йил июн ойида уларнинг барчаси узоқ йиллик қамоқ жазосига ҳукм қилинган эди. Рахмони судланувчилар орасида ягона аёл бўлиб, унга икки йил берилган эди.

XS
SM
MD
LG