Ссылки доступа

Ўзбекистон Ислом ҳамкорлиги ташкилотининг сессиясини ўтказишга тайёрланмоқда


Тошкентга 8 сентябрда Ислом ҳамкорлиги ташкилотининг Бош котиби Ияд бин Амин Мадани ташриф буюради. Бўлғуси учрашувлар ва музокаралар давомида октябрда Ўзбекистонда бўлиб ўтадиган 43-сессияга тайёргарлик кўриш масалаларини муҳокама қилиш режалаштирилган.

Иқтисодий тадқиқотлар Марказида хабар қилишганидай, бу йиллик чора-тадбир бўлиб, у Ислом ҳамкорлиги ташкилотининг умумий сиёсатини амалга ошириш учун асосий йўналишларни ишлаб чиқишга имкон беради.

ИҲТ БМТ дан кейин иккинчи ўринда турадиган ҳукуматлараро ташкилот ҳисобланади. У аҳолиси 1,5 млрд бўлган 57 та мамлакатни ўзида бирлаштирган. Ижтимоий, иқтисодий ва сиёсий соҳада мусулмон давлатлари ўртасидаги ҳамкорлик, халқаро майдонда биргаликда иштирок этиш, аъзо – мамлакатларнинг стабил ривожланишига эришишнинг асосий мақсади ҳисобланади.

Ўзбекистоннинг ИҲТ да раислик қилишининг афзалликлари қаторида қуйидагилар бор: ташкилотнинг аъзо мамлакатлари ўртасида илмий-техник, савдо ва инвестицион ҳамкорликни ривожлантириш; терроризм ва экстремизм мафкурасига қарши курашишдаги уринишларни бирлаштириш; шунингдек ядро қуролидан холи бўлган зоналарнинг географиясини кенгайтириш; хусусан, Яқин Шарқда ядросиз зонани ташкил этиш ғоясини қўллаб-қувватлаш.

XS
SM
MD
LG